Беш нафар судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият
−
10 Август 2022
9370Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳамда пойтахтда беш нафар судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгашининг кеча, 9 август куни ўтказилган йиғилишида қарор қабул қилинган.
Муҳокамалар якунида Кенгаш қарори билан:
• Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси С. Турсунов;
• Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтаҳур туман судининг судьяси А. Юлдашев;
• Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг судьяси Б. Жўрабеков ёзма аризаларига кўра;
• Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлари бўйича судьяси И. Хакимова одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузганлиги учун;
• Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман судининг раиси Ш.Шарипов вафот этганлиги сабабли лавозимларидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.