Бердимуҳамедов Туркманистон ҳарбий элитасига пулемётдан фойдаланиш бўйича “дарс ўтди” (видео)

Олам 7710

Жорий йилнинг 2 сентябрь куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Давлат хавфсизлик кенгашининг сайёр йиғилишини ўтказди. Учрашув якунига кўра, Мудофаа вазири Бегенчу Гундоғдиевга Туркманистон мустақиллик куни муносабати билан ҳарбий парад ўтказиш буюрилди.

Учрашувдан кейин Бердиммуҳамедов ҳарбий ва ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарларига турли қуроллардан ўқ отиш маҳоратини намойиш қилган.

Ҳарбий ва ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари навбати билан қуролдан ўқ узган. Президент уларнинг натижасини кўздан кечириб, қуролдан фойдаланиш малакасини ошириши кераклигини айтган.

Кейин Бердимуҳамедов ўзи қуролдан нишонга қарата ўқ узиб, жанговар маҳоратини намойиш қилган.

У жанговар вазифаларни муваффақиятли бажариш учун тизимли равишда ҳарбий-амалий спорт турлари билан шуғулланиш кераклигини айтган.

Президент тўппончаларда маҳоратини кўрсатгач, йўлтанламас томида ўрнатилган пулемётдан узоқдаги ичига бензин тўлдирилган бочкаларни ўққа тутиб, портлатиб юборган.

Маълумот учун, Арқадағ жорий йилнинг 29 июнь куни 63 ёшни қаршилади. У туғилган куни сабабли Россия Президенти Владимир Путиннинг Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ўтказилган парадда иштирок этиш таклифини рад қилганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 158
Рейтинг: 3
t
×