Бердимуҳамедов Ашхобод, Анқара ва Баку газ иттифоқи ҳақида гапирди

Олам

image

Туркманистон ва Озарбайжондан Туркияга ва ундан кейин жаҳон бозорларига табиий газ етказиб бериш бўйича ҳамкорлик ишончлилик ва хавфсизлик кафолатларига асосланиши керак. “Нейтрал Туркманистон” газетасининг бугун, 15 декабрь кунги хабарига кўра, бу ҳақда Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Озарбайжон ва Туркия Президентлари Илҳом Алиев ва Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашувда маълум қилган. 

Туркманистон раҳбарининг сўзларига кўра, ҳар учала давлат ҳам жаҳон бозорларига энергия етказиб беришнинг мувофиқлаштирилган ва кўп қиррали тизимини шакллантириш тарафдори.  

Унинг қайд этишича, газ соҳасида уч томонлама ҳамкорлик, етказиб бериш йўналишларини диверсификация қилиш ва уларнинг фаолияти кўп томонлама манфаатлар, шунингдек, ишончлилик ва хавфсизлик кафолатларини ҳисобга оладиган аниқ стандартларга асосланиши керак. 

Туркия Президенти кеча, 14 декабрь куни Туркманистондан Европага табиий газ етказиб бериш бўйича ишларни бошлашга чақирди. Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли Анқара, Баку ва Ашхобод табиий газ етказиб бериш соҳасида ҳамкорлик бўйича ишчи гуруҳ тузишини билдирди

14 декабрь куни Туркманбошидаги Аваза миллий туристик зонасида Туркия, Озарбайжон ва Туркманистон Президентларининг учрашуви бўлиб ўтди.Туркия-Озарбайжон-Туркманистон биринчи уч томонлама саммит доирасида бешта келишув имзоланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг