Бербок Германиянинг мудофаа харажатларини кўпайтиришга чақирди
Олам
−
11 Ноябрь
1779Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок мудофаага кўпроқ пул сарфлаш кераклигини айтди. Бу ҳақда у “Suddeutsche Zeitung” газетаси конференциясида сўз очди.
“Икки фоизли мақсад, яъни Германиянинг мудофаа эҳтиёжлари учун ЯИМнинг икки фоизига тенг миқдорни сарфлаш мажбурияти энди етарли бўлмайди”, деди Бербок.
Вазир Доналъд Трамп АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонганидан кейин мудофаа харажатларининг ошиши трансатлантик муносабатлар учун кўприк бўлишини эслатиб ўтди.
“Бундан ташқари, мудофаа бюджетининг кўпайиши Германия хавфсизлиги манфаатларига жавоб беради ва НАТОнинг Европа таркибий қисмини мустаҳкамлайди”, дейди у.
Бербок, шунингдек, Россия ҳужумига учраган Украинани қўллаб-қувватлашда ҳал қилувчи босқични эълон қилди. Унинг таъкидлашича, Украинани қўллаб-қувватлаш учун кўпроқ бюджет маблағлари керак.
“Европа ҳам ҳаво майдонини ҳимоя қилиш учун мудофаа кучини ошириши керак”, дейди Бербок.
Вазирнинг сўзларига кўра, бу ерда вазифаларни ажратиш ва Европа Иттифоқига аъзо давлатлар армияларининг имкониятларини бирлаштириш керак.
Германия ТИВ раҳбари АҚШ маъмурияти бу масалада Европанинг ишончли ҳамкори бўлиб қолишига умид билдирди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Украинага тўлиқ миқёсли уруш бошланганидан бери саккизинчи ташрифи чоғида бу мамлакатга келаётган қиш даври учун қўшимча 200 миллион евро ёрдам ваъда қилганди. Қайд этилишича, қўшимча инсонпарварлик ёрдами Украина энергетика соҳасини қўллаб-қувватлашга эмас, балки аҳолига қишки фавқулодда ёрдам чораларига қаратилган бўлади.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси