Бензин арзонлади, цемент кўтарилди

Жамият

image

Шу йилнинг  23-27 сентябрь кунлари Республика товар хом ашё биржасида ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра биржа бозорининг турли товар сегментларида нархларнинг устувор равишда пасайиши кузатилди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида 3720,7 тонна АИ-91 русумли бензин биржа савдоларига қўйилди, ва шундан 3402,5 тоннаси сотилди. Сўнгги савдо ҳафтасида АИ-91 русумли бензини бўйича шаклланган биржа котировкаси аввалги ҳафтага нисбатан 0,7 фоизга пасайиб, бир тоннаси учун 6409,7 минг сўмни ташкил этди.

Ўтган ҳафтада суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчилари биржа савдолари орқали 14,5 миллиард сўмлик 4771,0 тонна суюлтирилган газ сотди. Газнинг биржада шаклланган нархи олдинги ҳафтага нисбатан 6,7 фоизга пасайиб, бир тонна учун 3037,5 минг сўмни ташкил этди.

Ўхшаш тенденция қора металл бозорида ҳам кузатилмоқда. СТ 12-35 ГС арматуранинг нархи 2,2 фоизга пасайди ва бир тоннаси учун 5000,7 минг сўмни ташкил этди. Биржа орқали сотилган барча турдаги қора металларнинг ҳажми жами 7,4 минг тоннани ташкил қилган.

Цемент бозори кичик ўсишни кўрсатмоқда. ПЦ М-400 Д-20 маркали цемент бўйича ҳафталик котировка бир тонна учун 485,5 минг сўм миқдорида белгиланиб аввалги ҳафтага нисбатан 0,7 фоизга ўсди. Фаол сотилаётган бошқа маркали цементларнинг нархлар диапазони бир тонна учун ўртача нарх 401,0-602,0 минг сўмни ташкил этмоқда.

Пахта толаси бозорида нархлар тренди ўз йўналишини ўзгартирди. Ўтган ҳафта 1 нав 4 тип (оддий класс)даги пахта толаси бўйича нархлар 2,7 фоизга пасайиб, бир тонна учун 12,9 миллион сўмни ташкил этди. Пахта толасини бошқа навларининг нархлари ўртача 7,4 миллион сўмдан 13,4 млн сўмгача бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

биржа Бензин арзонлади

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг