Бензема “Реал”дан кетиши мумкин

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Карим Бензема ёзги трансферлар вақтида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда “Relevo” хабар берди.

Манбага кўра, 35 ёшли футболчига Саудия Арабистонининг топ-клубларидан бири икки йиллик, йилига 100 миллион евролик шартнома таклиф қилган. Француз футболчиси бу таклифни кўриб чиқмоқда.

Бенземанинг мадридликлар билан шартномаси шу йилнинг 30 июнь куни якунига етади. “Реал Мадрид” ҳужумчи билан шартномани яна бир мавсумга узайтиришини истамоқда.

Футболчи 2009 йилдан бери “қаймоқранглилар” сафида ўйнаб келмоқда. Бензема жорий мавсумда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Карим “Реал” билан жорий мавсум Европа Чемпионлар лигасининг ярим финалига етиб борди ва “қироллик клуби” ярим финалда “Манчестер Сити”га имкониятни бой берди. Европа Чемпионлар лигасида франциялик футболчи 10 та ўйинда 4 та гол урди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Карим Бензема

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг