Бензема “Реал”дан кетадими?

Спорт

image

Франциялик ҳужумчи Карим Бензема “Реал”ни тарк этишга яқин турибди. Бу ҳақда AS хабар берди.

Манбага кўра, 35 ёшли ҳужумчига Саудия Арабистонидан таклиф бор. Футболчига солиқдан озод қилинган ҳолда йилига 200 миллион евро маош билан икки мавсумлик шартнома таклиф қилинган. Шунингдек, футболчи Саудия Арабистони, Греция ва Мисрнинг ЖЧ-2030 мезбонлиги учун элчиси сифатида катта маблағ ишлаб олиш имкониятига эга бўлади.

Карим Бенземанинг “Реал” билан июнь ойида тугайдиган шартномаси ўтган йилнинг октябрь ойида “Олтин тўп”ни қўлга киритгандан сўнг автоматик равишда янгиланиши керак. Расмий равишда келишувнинг узайтирилиши ҳали эълон қилинмади.

Жорий мавсум Бензема “Реал” сафида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Карим Бензема

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг