Белоусов ўлгунича Россия Мудофаа вазири бўлмоқчи – ОАВ
Олам
−
15 Май
9859Кеча, 14 май куни Россия Мудофаа вазири Андрей Белоусовнинг Федерация кенгашидаги нутқи кўпчилик Ғарб нашрлари томонидан ҳажв остига олинди.
Жумладан, Белоусов ўзининг чиқишида урушга янада кўпроқ одамларни жалб қилиш зарурлигини таъкидлаган. Шу билан бирга, у гап сафарбарлик ҳақида кетмаётганлигини ҳам урғулаган.
“Шуни тушунинг, гап сафарбарлик ёки қандайдир фавқулодда чоралар ҳақида эмас, режалаштирилган чора-тадбирлар ҳақида кетяпти. Ушбу жараён аллақачон бошланган – фуқароларни ишга қабул қилиш ҳамда уларнинг розилиги билан тегишли шартномалар тузиш жараёни”, деган ўша пайтда Мудофаа вазири лавозимига номзод бўлган Белоусов.
У Мудофаа вазирлигининг устувор вазифалари ҳарбий таълим масалалари ва армияни техника, ўқ-дорилар, қурол ва алоқа воситалари билан таъминлашни ўз ичига олишини қўшимча қилган. Бошқа устуворликларга ҳарбий хизматчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва 2025 йил учун мудофаа буюртмасини шакллантириш киради. Унинг сўзларига кўра, Путин бу вазифаларни янги Мудофаа вазирининг зиммасига юклаган.
Айниқса, Белоусовнинг вазир сифатида Путинга хизмат қилиш учун "бор кучини, керак бўлса, ўз жонини ҳам беришга тайёр"лиги ғарб журналистларининг эътиборини тортган.
"Берилган топшириқни бажариш учун бор кучимни, саломатлигимни, керак бўлса, умримни ҳам бераман. Биласизми, мен ҳар доим бир тамойилга амал қилганман – темир-бетон принципи. Сиз хато қилишингиз мумкин, лекин ёлғон гапира олмайсиз", деган Мудофаа вазири.
Унинг расмий гапларини изоҳлаган таҳлилчилар Белоусов ўлимигача мансаб курсисини бўшатмоқчи эмаслигини айтган.
LiveБарчаси