Беллингем кутилганидан тезроқ майдонга қайтади

Спорт

image

“Реал Мадрид”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем 2 март куни бўлиб ўтадиган “Валенсия” билан Испания чемпионатининг 27-тур учрашувида майдонга тушиши мумкин. Бу ҳақда AS хабар берди.

Беллингем 10 февраль куни бўлиб ўтган Испания чемпионати доирасидаги “Жирона”га (4:0) қарши ўйинда жароҳат олганди. 

Дастлаб Мадрид клуби 20 ёшли футболчининг 6 март куни бўлиб ўтадиган “РБ Лейпциг” билан Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финали жавоб ўйинида тикланишига умид қилганди, аммо ҳозир инглиз футболчисининг реабилитацияси кутилганидан ҳам яхши кетмоқда. У “Валенсия”га қарши ўйинда пойтахт клуби сафига қайтиши эҳтимоли бор.

Маълумот учун, Беллингем 2023 йилнинг июлида Дортмунднинг “Боруссия”сидан “Реал”га ўтган эди. Трансфер суммаси 103 миллион еврони ташкил этган. Ўйинчининг клуб билан шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.“Transfermarkt” англиялик футболчини 180 миллион еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Мадрид Жуд Беллингем

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг