Беллингем фаолиятида илк бор пенальтини аниқ тепа олмади
Спорт
−
04 Январь
1474Англия терма жамоаси ва “Реал Мадрид” клуби футболчиси Жуд Беллингем кеча, 3 январь куни Испания Ла Лигаси доирасида “Валенсия”га қарши учрашувда 11 метрлик жарима зарбасидан фойдалана олмади ва бу профессионал карьерасидаги илк голга айлантирилмаган пенальти бўлди.
Беллингем “қироллик клуби” сафига 2023 йилда келиб қўшилган. Жорий мавсумда у жамоа таркибида барча мусобақаларда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 7 та голга узатма амалга оширди. 21 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячининг нархи “Transfermarkt” порталида 180 миллион еврога баҳоланган.
Маълумот учун, Ла Лиганинг ортда қолган 19 та туридан кейин “Реал” 43 очко билан пешқадамлик қилмоқда. “Қироллик клуби”нинг энг яқин таъқибчиси “Атлетико” ҳисобида эса 41 очко мавжуд, бироқ "матрасчилар" ҳисобида 1 та ўтказилмаган ўйин бор.
LiveБарчаси
06 Январь