Белград–2021: Жафаров ЖЧ медалидан “қуруқ қолди” 

Спорт

image

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг чорак финал беллашувларига старт берилди.

Бугун, 2 ноябрь куни 75 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Саиджамшид Жафаров таиландлик Випарон Жонгжохога қарши рингга кўтарилди ва аламли тарзда мағлубиятга учради. Ҳакамларнинг қарорига кўра ярим финалга йўл олган Жонгжохо эса ЖЧ медалини нақд қилди. Бунга қадар бухоролик боксчи Озарбайжон вакили Миршариф Казимзадени таслим этганди. 

Эслатиб ўтамиз, 60 кг вазн тоифасида Абдумалик Халаков россиялик Всеволод Шумковга қарши рингга кўтарилди ва ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди. 

Маълумот учун, Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 6 ноябрига қадар бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

AIBA Жаҳон чемпионати Бокс Чорак финал Саиджамшид Жафаров

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг