Белград–2021: Муллажонов ЖЧни медалсиз тарк этди
Спорт
−
02 Ноябрь 2021
3576Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг чорак финал беллашувларига старт берилди.
Бугун, 2 ноябрь куни +92 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Лазизбек Муллажонов арманистонлик Давит Чалоянга қарши рингга кўтарилди ва мағлуб бўлди. Ярим финалга йўл олган Чалоян ЖЧ медалини нақд қилди.
Муллажонов бунга қадар англиялик Делишес Орьени мағлуб этганди.
Эслатиб ўтамиз, 75 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Саиджамшид Жафаров ҳам таиландлик Випарон Жонгжохога қарши рингга кўтарилди ва имкониятни бой берди.
Маълумот учун, Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 6 ноябрига қадар бўлиб ўтади.
LiveБарчаси