Беларусдаги намойишларни ёритган Nexta канали асосчиси ҳибсга олинди

Олам 4338
image
-

Telegram’даги Nexta каналининг асосчиси ва “Беларусь головного мозга” каналининг бош муҳаррири Роман Протасевич Минск аэропортида ҳибсга олинди. Бу ҳақда Беларусь ИИВ Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бош бошқармаси хабар берди.

Беларусда юқоридаги иккала Telegram канал ҳам экстремистик деб топилган. Протасевичнинг ўзи терроризмга алоқадорлар рўйхатига киритилган ва қидирувга берилганди.

Расмий рўйхатга олинмаган “Весна” инсон ҳуқуқлари марказига кўра, Протасевич “Ryanair”да Афинадан Вильнюсга учиб кетган.

Аниқлик киритилишича, Беларуснинг МиГ-29 қирувчи самолёти Протасевич ўтирган самолётни Минскка қўндириб, текширганидан сўнг йўловчилар ҳужжатларни иккинчи марта текширишга жўнатилган, ўша пайтда Роман ҳибсга олинган.

“РИА Новости”га “Минск” аэропорти Матбуот хизматидан хабар беришларича, самолёт зудлик билан берилган қўндириш тўғрисидаги хабардан кейин Беларусь пойтахтига қўнган.

Ўз навбатида, Беларусь Президентининг Матбуот хизматига яқин бўлган Telegram’даги “Пул Первого” каналида ёзилишича, вазият ҳақида давлат раҳбари Александр Лукашенкога хабар берилган, у зудлик билан самолётни қайтариш ва қўндириш тўғрисида буйруқ берган. Самолётни қўндириш учун МиГ-29 қирувчиси ҳавога кўтарилган.

Польшада жойлашган Nexta канали муаллифлари Степан Путило ва Роман Протасевич Беларусда “оммавий тартибсизликлар уюштириш”да (15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин) ва “жамоат тартибини қўпол равишда бузган гуруҳ ҳаракатлари”да (уч йилгача озодликдан маҳрум қилишда) айбланмоқда.

Бундан ташқари, касбий мансублиги асосида “ижтимоий адоватни қўзғатишга қаратилган қасддан хатти-ҳаракатлар содир этиш тўғрисида” жиноий иш қўзғатилган (энг юқори жазо 12 йил).

Nexta Беларусда бўлиб ўтган президентлик сайловларидан сўнг бошланган ва бир неча ой давом этган норозилик намойишларида иштирок этишга чақириб келганди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 103
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×