Беларусда YouTube’нинг аналоги ишга тушади
Олам
−
29 Август
3056Беларусда YouTube видеохостингининг аналогини ишга тушириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда “Спутник Беларусь” хабар берди.
Қайд этилишича, видеохостингни ишга тушириш санаси 12 сентябрга белгиланган. Янги хизмат учун аллақачон домен рўйхатдан ўтказилган.
“Бу жуда заиф аналог, аммо бу Беларусь YouTube’ини яратиш йўлидаги биринчи қадамдир”, дейди давлат раҳбари маъмурияти раҳбари ўринбосари Владимир Перцов.
Унинг сўзларига кўра, вазият бундан кейин қандай ривожланишини олдиндан айтиш қийин, аммо Беларусда "томошабинлар видеони смартфон ва бошқа қурилмалар орқали талаб бўйича кўришни хоҳлашлари аниқ".
Перцов, шунингдек, фойдаланувчи видеоларидан ташқари, янги сервисда Беларусь телеканалларининг кўрсатувларини ҳам томоша қилиш имконияти бўлишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда YouTube’ни мустақил равишда тезлаштириш тақиқланган эди.
LiveБарчаси