Беларусда Роман Головченко бошчилигида янги ҳукумат шакллантирилди

Олам

image

Аввалроқ, Беларусь Президенти Александр Лукашенко ҳукуматни истеъфога чиқаргани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 4 июнь куни давлат раҳбари мамлакатнинг янги Бош вазири этиб Роман Головченкони тайинлади. Бу ҳақда “Белта” хабар бермоқда.

Головченко шу пайтгача Давлат ҳарбий саноат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган эди.

Беларуснинг Хитойдаги элчиси Николай Снопков Бош вазирнинг биринчи ўринбосари бўлди. Иван Тертел Давлат назорати қўмитаси раиси этиб тайинланди. Александр Субботин бош вазирнинг ўринбосари, Игор Луцкий Беларуснинг ахборот вазири, Руслан Пархамович архитектура ва қурилиш вазири, Петр Пархомчик эса саноат вазири этиб тайинланди. Молия вазири сифатида Юрий Селиверстов иш бошлайдиган бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Беларусь

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг