Беларусь ўз тарихида биринчи бора АҚШ нефтини қабул қилди

Олам

image

Бугун, 11 май куни АҚШдан келган танкер Беларусь учун нефть олиб келди. Бу ҳақда "Белнефтехим" концерни матбуот хизмати маълум қилинди.

"Мамлакатдаги "Нафтан" ОАЖга Америка нефти келди. Пешин пайтида, эрталаб келган резервуарлардан нефть қуйила бошланди. Завод уни қайта ишлашга тайёрланмоқда", деб хабар беради концерн.

10 кун ичида барча нефть заводга юборилиши белгилаб қўйилган. 5 июнь куни Бомонт (Техас) портидан йўлга чиққан "NS Captain" танкери Беларусга 77 минг тонна нефть келтирган. Бу Республика тарихида АҚШдан биринчи бора нефть келиши ҳисобланади.

Маълумот учун, йил бошида АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Беларусга ташриф буюрган эди. Ташриф давомида Помпео АҚШ компаниялари Беларусга нефть етказиб беришга тайёрлигини айтган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ нефть Беларусь

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг