Беларусь ташқи қарз бўйича дефолтга учради – Moody's

Олам

image
0:00
0:00
download

Кеча, 14 июль куни Беларусь ташқи қарз мажбуриятларини бажара олмади. Бу ҳақда Moody's халқаро рейтинг агентлиги хабар берди.

Бир кун аввал мамлакат Belarus-27 еврооблигациялари бўйича 22,9 миллион доллар тўлаши керак бўлган муддат тугаган. Бироқ, Беларусь Молия вазирлиги ушбу тўловни миллий валюта – Беларусь рублида амалга оширган ва шунинг учун облигациялар эгалари ўзига тегишли тўловларни олмаган.

600 миллион долларлик 10 йиллик Belarus-27 еврооблигациялари эмиссияси 2017 йил июнь ойида жойлаштирилган. Эгаларига йиллик 7,625 фоиз даромад ваъда қилинган. Халқаро молия бозорларида Беларусь еврооблигацияларининг умумий қиймати 3,25 млрд доллар бўлган бешта эмиссияси жойлаштирилган.

28 июнь куни Беларусь Россиядан кейин ташқи қарз мажбуриятларини миллий валютада қайтаришга ўтаётганини эълон қилди. 22 июнь куни Россия Президенти Владимир Путин ташқи давлат қарзи бўйича тўловларни рублда амалга ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади. 27 июнь куни Moody's Россиянинг евробондлар бўйича дефолтини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Беларусь ташқи қарз

Баҳолаганлар

234

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг