Беларусь Польшадан хавфсираяпти

Олам

image

Беларусь ўз ҳудудига ҳужум қилишни режалаштираётган жангарилар ва экстремистларга қарши “қаттиқ ҳаракат қилиш” ниятида. Бу ҳақда Беларусь ТИВ матбуот котиби Анатолий Глаз КХШТ мамлакатлари Ташқи ишлар вазирлари йиғилиши давомида сўз очди. 

Унинг айтишича, агар тўсатдан кимдир Беларусь ҳудудига агрессив ҳаракат қилишга уринса, бу ҳаракатларнинг ташаббускорлари ҳам, ижрочилар учун ҳам аянчли оқибатларга дуч келади. Анатолий Глазнинг таҳдидлари Польша ва бошқа Ғарб давлатларига қаратилган эди.

“Биз қўшни давлат ҳудудида Польша ва Ғарб махсус хизматлари иштирокида жангарилар, экстремистлар, террорчилар очиқчасига Беларусда қуролли амалиётлар ўтказишга тайёрланаётганини бир неча бор айтган эдик. Бу мутлақ ҳақиқат”, деган Глаз.

Унинг таъкидлашича, Минск бу масала бўйича Варшаванинг ўзи билан мулоқот қилган. 

“Биз тушунмаяпмиз, улар (Польша расмийлари) ўзларининг расмий иштирокини инкор этишга уринмоқда, аммо бизда фактлар бор. Бу ҳаракатлар шубҳасиз жиноят ва душманликдир. Яқин вақтгача НАТО ва Европа Иттифоқига аъзо давлат экстремистларни қўшниси ҳудудида ҳарбий амалиётлар учун тайёрлаши мумкин, деб ўйлаш қийин эди”, дея қўшимча қилди ТИВ вакили.

Айтиш жоизки, олдинроқ Британиянинг “The Sunday Times” газетаси ҳам Беларусь ҳудудида терактлар тайёрланаётгани ҳақида ёзган. Унга кўра, бир неча юзлаб беларусликлар Польшанинг Познан шаҳрида махсус тайёргарликдан ўтмоқда. Инструкторлар орасида Беларусь махсус хизматларининг собиқ ходимлари ҳам бор. Бу ҳаракатлардан эса Александр Лукашенкога қарши қўзғолон кўтариш мақсад қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Польша Беларусь Лукашенко

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг