Беларусь ИИВ сайтида Лукашенко ва вазир “қидирувга берилди”
Олам
−
04 Сентябрь 2020
13945Белрусда номаълум хакерлар Ички ишлар вазирлигининг расмий сайтини бузди. Хакерлар идора сайтида қидирувдагилар рўйхатига бироз ўзгартириш киритган. Бу ҳақда "TJournal" хабар берди.
Ички ишлар вазирлиги сайтига кирган хакерлар Беларусь Президенти Александр Лукашенко ва идора раҳбари Юрий Караевни “бедарак йўқолганлар” рўйхатига киритиб қўйди.
Уларнинг ҳар иккисига “беларусь халқига қарши ҳарбий жиноят” айблови қўйилган. Лукашенокни шунингдек, ҳокимият узурпатори деб аталган.
Ҳозирда сайт ишламаяпти.
Маълумот учун, Беларусда 9 август куни президентлик сайлови ўтказилди. Унда амалдаги раҳбар Александр Лукашенко ғалаба қозонди. Бунга қарши одамлар 9 августнинг ўзида кўчага чиқиб, норозилик билдира бошлади. Орадан бир ойга яқин вақт ўтган бўлса-да, Беларусь халқи тинчигани йўқ. Улар ҳар куни тинч намойиш ўтказяпти.
LiveБарчаси