“Беларусь гўзали” парламент депутати бўлди

Олам 7601
image

"Мисс Беларус – 2018” танлови ғолибаси Мария Василевич еттинчи чақириқ Вакиллар палатаси депутати бўлди. Бу ҳақда “Спутник Беларусь” хабар бермоқда. 

Василевичнинг номзоди Минск шаҳрининг Фрунзе туманидаги Калварий туманида қўйилган. Сўнгги маълумотларга кўра, унга 11,5 мингдан ортиқ сайловчилар овоз берган.

Василевич Беларусь парламентнинг қуйи палатасининг энг ёш депутати бўлди. У атиги 22 ёшда. Таъкидланишича, у депутат сифатида ёшлар муаммолари билан шуғулланади.

Мария Василевич 2018 йилда "Мисс Беларусь" миллий танловда ғолибликни қўлга киритганди.

Бундан кейин уни бир неча бор мамлакат раҳбари олдида кўришган: масалан, у Александр Лукашенко билан билан ўтин ёрган, Европа ўйинларида иштирок этган. Бундан ташқари, учрашувлардан бирида Президент унга колхозни бошқаришни таклиф қилган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 188
Рейтинг: 3
t
×
×