Бельгиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Жамият

image

Бугун, 12 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Бельгиянинг Ўзбекистондаги элчиси Эрик Де Майердан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди. Бу ҳақда Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Унинг билдиришича, учрашув давомида икки томонлама муносабатларга оид кенг кўламли масалалар муҳокама қилинган. Ўзбекистон ва Бельгия ўртасида савдо, инвестициялар ва бизнес соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек, амалий иқтисодий алоқаларни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилган.

“Элчи жанобларига мамлакатимиздаги фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз”, дейди Саидов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бельгия Ташқи ишлар вазири Максим Превот қироллик Тошкент шаҳрида элчихона очишни режалаштираётганини маълум қилган эди. Унинг билдиришича, Марказий Осиё катта стратегик имкониятларни тақдим этади, хусусан, Транскаспий йўлаги (“янги Ипак йўли”)ни ривожлантириш орқали.

Ўзбекистон Республикаси ва Бельгия қироллиги ўртасида дипломатик алоқалар 1992 йил 10 мартда ўрнатилган. Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги биринчи элчихонаси эса 1995 йил июнь ойида очилган. Бунгача Марказий Осиё давлатларидан фақат Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Бельгия элчихонаси мавжуд бўлган. Тошкентда эса фахрий консуллик фаолият юритади.


Мақола муаллифи

Теглар

элчи Бахтиёр Саидов Бельгия Эрик Де Майер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг