Бельгиядаги фожиа қурбонлари сони ортди 

Олам

image

Бельгияда карнавал пайтида оломон устига автомобиль бостириб кириши оқибатида ҳалок бўлганлар сони олти кишига етди, 10 киши оғир аҳволда шифохонада қолмоқда. Бу ҳақда Бельгия Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили маълум қилган.  

“Охирги маълумотларга кўра, олти киши ҳалок бўлган, ўн киши оғир аҳволда шифохонада”, деган у. 

Таъкидланишича, яна 27 киши енгил тан жароҳати олган. 

Прокуратура маълумотларига кўра, автомашинада бўлган 1988 ва 1990 йилларда туғилган икки нафар маҳаллий аҳоли қўлга олинган. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда, бироқ прокуратура маълумотларига кўра, “бу теракт эканлигига ишора йўқ”. Прокуратура қотиллик моддаси бўйича тергов очган. 

Расмийлар йиллик карнавални бекор қилишга қарор қилган. Қайд этилишича, куннинг иккинчи ярмида Бош вазир Александр де Кроо ва Бельгия қироли Филипп фожиа жойига етиб боради. 

Аввалроқ, Бельгиянинг Стрепи-Бракньи шаҳрида машина оломон устига бориб урилгани ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

фожиа Бельгия

Баҳолаганлар

638

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг