Бельгияда Санта-Клаус ташрифидан сўнг 18 киши коронавирусдан вафот этди 

Олам

image

Бельгияда коронавирусга чалинган Санта-Клаус қариялар уйига борган. Натижада 121 нафар қария ва 36 нафар ходим коронавирус юқтириб олган. 18 киши вафот этган. Бу ҳақда "МИР 24" хабар бермоқда. 

Санта-Клаусда қариялар уйига борганидан уч кун ўтгач, коронавирус аниқланган. Текширув натижасида маълум бўлишича, тадбир пайтида хавфсизлик чораларига риоя қилинмаган, ҳамма ҳам ниқоб тақмаган ва ижтимоий масофа сақламаган. 

Бироқ, вирусологлар оммавий юқтиришга Санта сабаб бўлганига амин эмас. Улар хонанинг нотўғри шамоллатилиши вирус тарқалишига ҳисса қўшган деб ҳисобламоқда.

Маълумот учун, Бельгияда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 638 мингдан ошган. 19 минг 158 нафар бемор вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус Бельгия

Баҳолаганлар

178

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг