Бельгия ва Миср баҳсида ҳам ғолиб аниқланмади
Спорт
−
02:10 398 1 дақиқа
Бугун, 16 июнь куни 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг “Г” гуруҳидан ўрин олган Бельгия ва Миср терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Унда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.
АҚШнинг Сиэтл шаҳридаги “Люмен Филд” стадионида бўлиб ўтган баҳснинг 20-дақиқасида Имом Ашур ҳисобни очиб, Миср терма жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, 66-дақиқада Муҳаммад Ҳани ўз дарвозасини ишғол қилиб, ҳисоб тенглашишига сабабчи бўлди.
Ушбу натижадан сўнг Бельгия ва Миср терма жамоалари ҳисобида бир очкодан эгаллаган ҳолда 1- ва 2-ўринларни эгаллаб турибди.
“Г” гуруҳининг яна бир 1-тур баҳсида Эрон ва Янги Зеландия терма жамоалари 16 июнь куни ўзаро тўқнаш келади.
Эндиликда Бельгия 2-турда Эронга қарши майдонга тушади, 3-турда эса Янги Зеландия билан куч синашади. Миср эса навбатдаги турда Янги Зеландияга қарши ўйнаса, гуруҳ босқичидаги сўнгги баҳсини Эронга қарши ўтказади.
Ўйинда киритилган голларни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
Live
Барчаси