Бельгия Украинага F-16 етказишини эълон қилди
Олам
−
08 Апрель 2025 3761 1 дақиқа
Бельгия жорий йилда Украинага иккита F-16 қирувчи самолётини топширади, яна иккитасини 2026 йилда жўнатиш режалаштирилган. Бу ҳақда бугун, 8 апрель куни Киевда бўлиб турган Бельгия Бош вазири Барт Де Вевер маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, мамлакат Украинага F-16 етказиб бериш бўйича асосий таъминотчига айланмоқчи.
“Биз Украина учун F-16’нинг асосий етказиб берувчиси бўлишга ваъда бердик. Биз ўз сўзимизда турамиз. Иккита F-16 эҳтиёт қисмлари бу йил, иккита самолёт келаси йили келади”, деган вазир.
Шунингдек, у Бельгия F-35 қирувчи самолётини олиши биланоқ Украинага F-16 самолётлар етказилиши, кечикишлар бўлмаслигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, Бельгия Мудофаа вазири Тео Франкен жорий йилнинг 6 март куни Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашув чоғида Киевга бир миллиард еврога яқин ҳарбий ёрдам таклиф қилганини айтганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь