Бельгия Бош вазири истеъфога чиқяпти

Олам

image

Бельгия Бош вазири Александр Де Кроо ўзининг "Очиқ Фламанд либераллари ва демократлари" (Open VLD) партияси миллий ва Европа парламенти сайловларида йирик мағлубиятга учрагач, истеъфога чиқишини эълон қилди. Бу ҳақда бугун, 10 июнга ўтар кечаси "Euronews" хабар берди.

"Биз бу сайловда мағлуб бўлдик. Мен кампаниянинг юзи бўлдим. Бу биз кутган натижа эмас. Мен тўлиқ жавобгарликни ўз зиммамга оламан. Бу биз учун жуда оғир оқшом бўлди, мен эртага Бош вазирликдан истеъфога чиқаман, аммо либераллар кучли, биз қайтамиз", деган Де Кроо.

DPA агентлигига кўра, Кроо бу гапларни айтаётган пайтида кўзларида ёш бўлган.

Қайд этилишича, Александр Де Кроо бугун, 10 июнь куни Бельгия қироли Филиппга ҳукумат раҳбари лавозимини тарк этиш нияти ҳақида хабар беради. Мутахассислар сайлов натижаларидан кейин янги ҳукуматни шакллантириш бўйича шиддатли музокараларни кутмоқда. 2019 йилги сайловлардан сўнг ҳукмрон коалиция деярли 500 кундан кейин тузилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бельгия Александр Де Кроо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг