Бектемир Мелиқўзиевнинг янги жанги санаси маълум бўлди

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиев навбатдаги жангини 20 апрель куни ўтказади. Бу ҳақда унинг менежери Вадим Корнилов маълум қилди.

Манбага кўра, ўша куни Мелиқўзиевга ким рақиблик қилиши ҳозирча номаълум. 27 ёшли чарм қўлқоп устаси марказий жанги Райан Гарсия ва Девин Хейни ўртасида кечадиган турнир доирасида рингга кўтарилади.

Маълумот учун, айни кунларда Мелиқўзиев АҚШда машғулотларни давом эттирмоқда. У ўз вазн тоифасида WBA Intercontinental ва WBO Intercontinental камарлари соҳиби ҳисобланади. Мелиқўзиев сўнгги жангини 2023 йил октябрь ойида Алантез Фоксга қарши ўтказиб, тўртинчи раундда техник нокаут орқали ғалабага эришган. Унинг ҳисобида жами 13 та ғалаба ва 1 та мағлубият бор.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Бектемир Мелиқўзиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг