Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби аниқ бўлди
Спорт
−
04 Апрель
4809Ўзбекистонлик профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиев навбатдаги жангини 20 апрель куни ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Мелиқўзиев Райан Гарсия - Девин Хэйни оқшоми доирасида рингга кўтарилади. Шу куни 27 ёшли боксчи АҚШда франциялик Пьерре Хуберт Дибомбе билан тўқнаш келади.
Маълумот учун, Бектемир Мелиқўзиев шу вақтга қадар профбоксда 14 та жанг ўтказиб, 13 тасида рақибларидан устун келган. 1 та жангда эса имкониятни бой берган. Унинг бўлажак рақиби 32 ёшли Дибомбе эса профрингда ҳали мағлубиятга учрамаган. Унинг ҳисобида 22 та ғалаба ва 1 та дуранг мавжуд.
LiveБарчаси