Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди
Спорт
−
29 Апрель 2025 6766 1 дақиқа
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиев ўзининг навбатдаги жангини америкалик Дарьюс Фулхумга қарши ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, ушбу тўқнашув жорий йилнинг 30 май куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтадиган профессионал бокс оқшоми доирасида ўтказилади. Мазкур жанг супер ўрта вазн тоифасидаги WBA Элиминатори мақомида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Бектемир Мелиқўзиев фаолияти давомида ҳозирга қадар 16 та жанг ўтказиб, 15 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган. Дарьюс эса 14 та жангнинг барчасида ғалаба қозонган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь