Бекободда оммавий жанжал юз берди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Бекобод туманида бир тўда фуқаролар иштирокида жанжал юз бергани ҳақида видео тарқалган эди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати маълумот берди.

Бошқарма маълумотига кўра, жорий йилнинг 11 март куни тахминан соат 11:30 ларда Бекобод туман ИИБ Навбатчилик қисмига туман “Қорақўйли” МФЙ ҳудудида 1991 й.т. Ф.М. ўзига аввалдан таниш бўлган фуқаро Й.Х. билан келишмовчилик натижасида жанжаллашиб қолгани ҳақида хабар келиб тушган (улар орасида аввалдан оилавий келишмовчилик бўлган).

Шундан сўнг, фуқаро Й.Х. тан жароҳати билан туман марказий шифохонасига мурожаат қилган ва воқеа ҳақида икки нафар ўғлига хабар берган. Шунингдек, фуқаро Ф.М. ҳам яқинларига хабар берган.

Хабар юзасидан етиб борган ИИБ ходимлари шифохона ҳовлисида 7 нафар фуқаролар ўртасида юзага келган низоли вазиятни бартараф этиб, хизмат вазифасини бажарган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Бекобод

Баҳолаганлар

992

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг