Бекободда 1 млрд сўмлик газ ва электрни ўғирлаган боғча аниқланди
3-саҳифа
−
13 Декабрь 2024
2995Тошкент вилояти Бекобод туманидаги хусусий боғча табиий газ ва электр тармоғидан ноқонуний фойдалангани аниқланган. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда “С.Д.” МЧЖ раҳбари А.Г. “Г.Ф.” хусусий МТМ биносида умумий фойдаланишдаги табиий газ ва электр тармоғига тўғридан тўғри уланиб, жами 1 млрд 83 млн сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиб келганлиги аниқланган.
“Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 26,9 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган металлни қайта ишлаш заводи фош этилганди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь