Бугун, 12 май куни Тошкент вилояти Бекобод шаҳри ҳокими Зафар Файзуллаев ўз лавозимидан кетди. Бу ҳақда унинг ўзи Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
Бу буюк шаҳарга раҳбар этиб тайинлаганлари учун ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромоновичга чексиз ҳурматимни ва миннатдорлигимни билдираман. Шу 5 йил давомида ҳурматли Президентимиз доим ўз меҳрларини Бекобод шаҳрига ва унинг меҳнаткаш аҳолисига билдириб келдилар. Қилинган ишларни санаб чиқсак, қоғозлар том-том бўлиб кетади.
Мен барча бекободликларга ҳурматимни билдириб, уларнинг ҳаётларида омад ва саодат тилайман.
Мен ҳам қўлимдан келганча сизлар билан ишлаб, яшаб, шу ернинг сувини ичиб, ҳавосидан нафас олиб, тузини еб, фаолият кўрсатдим. Барчангизга сиҳат-саломатлик, омад тилайман. Йўл қўйилган камчиликларим учун сизлардан узр сўрайман. Хайр!”, деб ёзган Бекобод шаҳри ҳокими Зафар Файзуллаев.