Бекхэмнинг клуби Роналдуга харидор бўляпти

Спорт

image

Португалия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед” футболчиси Криштиану Роналду АҚШнинг “Интер Маями” клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист, инсайдер Педру Алмейда хабар берди.

Қайд этиш керакки, “Интер Маями”  клубининг хўжайини англиялик собиқ футболчи Дэвид Бекхэм ҳисобланади. Бекхэм келаси йилнинг январь ойида “Манчестер Юнайтед” расмийлари билан 37 ёшли ҳужумчининг трансферини муҳокама қилади.

Аниқ таклиф тушадиган бўлса, “Манчестер Юнайтед” ҳам Криштиану Роналдуни сотиб юборишга тайёр. Сабаби ушбу мавсумда Роналдунинг “кетмони сира учмаяпти”. У “Юнайтед” сафида 9 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди. Қолаверса, “қизил иблислар” бош мураббийи Эрик тен Хаг ҳам Роналдуга ишонч билдирмаяпти.

Айни дамда “Интер Маями” MLS (Major League Soccer) Шарқий конференция мусобақасининг жадвалида 5-ўринда бормоқда.

Маълумот учун, Роналду 2021 йилда бери “Юнайтед” сафида тўп тепади. У “қизил иблислар” сафида 2003-2008 йилларда ҳам ўйнаган. У 2009 йилда “Манчестер Юнайтед”ни “Реал Мадрид” билан алмаштирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду Дэвид Бекхэм

Баҳолаганлар

180

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг