Беҳзод Мусаев солиқ имтиёзлари нега бекор қилинганига жавоб берди

Жамият

image

Ўзбекистонда солиқ имтиёзлари соғлом рақобат муҳитини сақлаш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун бекор қилинди. Бу ҳақда Халқаро пресс-клуб сессиясида Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев айтиб ўтди, деб хабар берди ЎзА.

Мусаевнинг сўзларига кўра, қўшилган қиймат солиғини тўлаш учун ихтиёрий мурожаатлар бўлгани учун шундай йўл тутилган. Йирик ер эгалари йирик бизнес объектларига кириб боришида занжирлар узилаётгани учун уларнинг фойдасини кўзлаб шундай қилинган. Божхонадаги имтиёзлар ишлаб чиқарувчиларнинг бозорига саълбий таъсир кўрсатган. Шу сабабли божхонадаги имтиёзлар ҳам бекор қилинган.

Шунингдек, Тадбиркорлик субъектларига нисбатан асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар етказиб бериш бўйича импорт шартномалари юзасидан муддати ўтган дебитор қарздорлик учун молиявий жазо қўлланилмаслиги қайд этилди. Шу каби буюмларни етказиб бериш муддати уларнинг техник хусусиятлари ва ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда 180 кундан ортиқ бўлса ана шундай имкониятга эга бўлади.

Эндиликда Давлат солиқ қўмитаси асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар етказиб бериш бўйича импорт шартномалари юзасидан муддати ўтган дебитор қарздорлик учун тадбиркорлик субъектларига молиявий санкцияларни қўллаш тартибини белгилаш тўғрисида таклифлар киритади.


Мақола муаллифи

Теглар

Давлат солиқ қўмитаси Беҳзод Мусаев

Баҳолаганлар

53

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг