Беҳбудий ва Баҳодир Йўлдошев номидаги мукофотлар таъсис этилади
Жамият
−
04 Декабрь
2739Драматурглар учун Маҳмудхўжа Беҳбудий номидаги ҳамда ёш режиссёрлар учун Баҳодир Йўлдошев номидаги мукофот таъсис этилади. Бу ҳақда “Театрларнинг жамият маданий ҳаётидаги аҳамиятини ошириш ва улар фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида сўз боради.
Қарорга кўра, мукофотлар бўйича танловлар ҳар икки йилда ўтказилиб, уларнинг ғолиблари МҲТЕКМнинг 50 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.
Режиссёр – драматург – композитор – рассом тамойили асосида ижодий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган 2025 йилдан ҳар йили август ойида “Нигоҳ” ижодий лойиҳаси амалга оширилади. Миллий академик мусиқа санъатини ривожлантириш ва оммалаштириш мақсадида ҳар 2 йилда миллий композиторлар танлови ўтказиб борилади.
Шунингдек, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри ҳузурида Театр режиссёрлари академияси ташкил этилади. Жаҳон драматургияси намуналаридан таржима қилинган асарлар бўйича ҳар йили “Энг яхши таржима саҳна асарлари” танлови жорий этилади.
2025 йилдан:
- ҳар 2 йилда тарихий ва замонавий мавзулар бўйича “Энг яхши пьесалар” танлови ташкил этилади;
- Ўзбекистон театр жамоаларининг миллий рейтинги тузилади.
LiveБарчаси