Футзал. Ўзбекистон Қувайтни йирик ҳисобда мағлуб этди

Спорт

−

image

Бугун, 23 сентябрь куни Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентдаги йиғин доирасида Қувайт вакилларига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Мазкур баҳсда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари меҳмон жамоани 3:0 кўринишидаги ҳисоб билан мағлубиятга учратди. 

Ўзбекистон вакиллари ўйиннинг дастлабки бўлимини фаол бошлади ва Даврон Чориев 3-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди. Иккинчи гол эса 16-дақиқада Суннат Жўраев муаллифлигида амалга оширилди. Баҳснинг биринчи 20 дақиқалиги 2 та гол билан якунига етди. 

Иккинчи бўлимда ҳам устунлик тўлиқ ўзбекистонлик спортчилар томонида бўлди ва Элбек Тўлқинов 38-дақиқада жамоанинг сўнгги голини урди – ҳисоб 3:0. 

Шу тариқа қувайтликлар йирик ҳисобдаги мағлубиятни қабул қилиб олган ҳолда уйига қайтадиган бўлди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг