BBC ёлғон хабар учун Порошенкодан кечирим сўради

Олам

image

Буюк Британиянинг BBC корпорацияси Украина президенти Пётр Порошенкодан узр сўради ва нотўғри хабар тарқатгани учун компенсация тўлашга розилик билдирди.

Гап Порошенконинг АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашуви тўғрисидаги хабар ҳақида боряпти. BBC 2017 йилнинг июнь ойида Порошенко Трамп билан учрашув вақтини узайтириш учун 400 минг доллар бергани ҳақида хабар тарқатган. Унда пуллар Трампнинг собиқ адвокати Майкл Коэн ҳисобига ўтказилгани айтилган.

Бироқ учрашув вақтини чўзиш учун пул тўлангани ҳақидаги хабар ўз тасдиғини топмади. Иш Лондон Олий судида кўриб чиқилди. Суд эшитувчида BBC вакиллари ҳам иштирок этди.

“Биз жаноб Порошенкодан кечирим сўраймиз ва етказилган зарар, суд ҳаражатларини қоплашга тайёрмиз”, дейилади BBC хабарида.

Маълумот учун, Порошенко ва Трамп учрашуви тўғрисидаги хабар ўтган йилнинг май ойида эълон қилинганди. Ҳозирда у BBC маълумотлар базасидан ўчириб ташланган.


Мақола муаллифи

Теглар

BBC Пётр Порошенко

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг