Байрут бандаргоҳидаги портлаш бўйича Ливан собиқ Бош вазирига айблов эълон қилинди
Олам
−
10 Декабрь 2020
4937Ливан пойтахти Байрутдаги портда жорий йилнинг 4 август куни юз берган даҳшатли портлашни суриштираётган прокурор мамлакатнинг собиқ Бош вазири Ҳасан Диаб ва яна уч нафар собиқ вазирга айблов эълон қилди. Бу ҳақда "Associated Press" хабар берди.
Ушбу тўртлик махфий равишда олиб борилаётган суриштирув ишлари натижасида айблов эълон қилинганлар орасидаги энг юқори мартабали шахслар ҳисобланади.
Судья Фади Савван собиқ Ҳукумат раҳбаридан ташқари, собиқ Молия вазири Али Ҳасан Ҳалил, Жамоат ишлари вазирлари Ғози Зайтар ва Юсеф Фенианосга ҳам айблов эълон қилган.
Ушбу тўрт киши эҳтиётсизлик ва мансаб вазифасига совуққонлик билан қарашда айбланяпти. Уларнинг эҳтиётсизлиги натижасида Байрутдаги портлашда 200 га яқин одам ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 август куни Байрут бандаргоҳида йирик портлаш юз берганди. Фожиада 6 мингдан ортиқ одам жароҳатланган.
Портда бир неча йилдан бери сақлаб келинаётган аммиак моддаси портлаган. Портлаш кучи 4 балли зилзилага тенглаштирилган. Техноген офат натижасида 300 мингдан ортиқ одам бошпанасиз қолди. Фожиа зарари 15 млрд долларга баҳоланди.
Портлашдан кейин бошланган намойишлар ортидан Ливан Ҳукумати истеъфога чиқди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь