Байрам кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши очиқланди

Бу қизиқ

image

Aвгуст ойининг охирги кунлари Ўзбекистоннинг кўпчилик вилоятларида қуруқ ва худди ёз ойларидек иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент вилоятида, шунингдек республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида момақалдироқ билан бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

Бундай ҳолат жануби-ғарбий Қозоғистон ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши билан боғлиқдир. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати ушбу кунларда кечалари 15-20 даражани, кундуз кунлари 30-35 даражани ташкил этади.

Сентябрь ойининг биринчи беш кунлигида Мустақиллик байрамини нишонлаш кунларида Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан яна иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши бошланади. Республиканинг барча ҳудудида кучсиз, баъзи жойларда бироз шамоллар билан асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат яна кўтарила бошлайди ва ҳафтанинг охирига келиб, кундуз кунлари термометр устуни 36-39 даражагача кўтарилади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

131

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг