Байрам кунлари Ўзбекистонга Волгабўйидан салқин ҳаво оқими киради

Бу қизиқ 5663
image

30 ва 31 август кунлари Ўзбекистонда ёғингарчилик бўлмайди. 31 августда Волгабўйи ҳудудидан нисбатан нам ва салқин ҳаво оқими кириши натижасида об-ҳаво ўзгаради. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Республика бўйича булутлиликнинг ортиши, об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент вилоятининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Кундузги ҳарорат 1-2 даражага пасаяди ва +28…+33 даража атрофида бўлади. Сентябрь ойининг илк кунлари об-ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорат кечаси 15…+20, кундузи +30…+35 даража атрофида бўлади.

Республиканинг тоғли ва тоғолди туманларида 30-31 август ва 1-2 сентябрь кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда сентябрда, айниқса унинг биринчи ярмида об-ҳаво одатда иссиқ ва кам булутли бўлади.

Қисқа муддатли ёмғир фақат айрим кунларда кўпроқ тоғли ва тоғолди ҳудудларда кузатилиши мумкин. Тунги ҳарорат +15…+20 даража атрофида бўлади, кундузи +25…+30 даражадан +32…+37 даражагача ўзгариб туради.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 143
Рейтинг: 3
Теглар
t
×