Байрам кунлари Ўзбекистонга Волгабўйидан салқин ҳаво оқими киради
Бу қизиқ
−
29 Август 2020
762230 ва 31 август кунлари Ўзбекистонда ёғингарчилик бўлмайди. 31 августда Волгабўйи ҳудудидан нисбатан нам ва салқин ҳаво оқими кириши натижасида об-ҳаво ўзгаради. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Республика бўйича булутлиликнинг ортиши, об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент вилоятининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Кундузги ҳарорат 1-2 даражага пасаяди ва +28…+33 даража атрофида бўлади. Сентябрь ойининг илк кунлари об-ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорат кечаси 15…+20, кундузи +30…+35 даража атрофида бўлади.
Республиканинг тоғли ва тоғолди туманларида 30-31 август ва 1-2 сентябрь кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда сентябрда, айниқса унинг биринчи ярмида об-ҳаво одатда иссиқ ва кам булутли бўлади.
Қисқа муддатли ёмғир фақат айрим кунларда кўпроқ тоғли ва тоғолди ҳудудларда кузатилиши мумкин. Тунги ҳарорат +15…+20 даража атрофида бўлади, кундузи +25…+30 даражадан +32…+37 даражагача ўзгариб туради.
LiveБарчаси