Байрам кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди

Бу қизиқ

image

Ўзбекистон аҳолиси байрамни қулай об-ҳаво шароитида кутиб олади. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология хизмати хабар берди.

Бугун, 26 июнь куни республика бўйича ҳарорат 30-33 даража, жанубда 39-41 даража иссиқ бўлади. 

27-30 июнь кунлари ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади ва 34-37 даража, жанубда 39-41 даража иссиқ атрофида бўлади.

Фақат 1-2 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ҳаво кириб келиши кучаяди ва кундузги ҳарорат яна 38-40 даражагача, жанубда баъзи жойларда 42 даража иссиқгача кўтарилади.

Ушбу ҳафтанинг охиригача республика бўйича ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси ҳудудлари билан чегарадош тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 26-28 июнь кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

26 июнда шимолда, 27-29 июнда республикада баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Пойтахт Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий йўналишдаги шамол бироздан ўртачагача эсади. Ҳарорат бугун кундузи 32-34 даража, 27-30 июнда 34-37 даража, 1-2 июлда 37-40 даража иссиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво Гидрометеорология

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг