Байденнинг ваколат муддати тугамасдан Учинчи жаҳон уруши бошланиши мумкин – Трамп
Олам
−
05 Февраль
8219Учинчи жаҳон уруши ўз масъулиятини уддалай олмаётган АҚШнинг амалдаги Президенти Жо Байденнинг президентлик муддати тугамасдан бошланиши мумкин. Бундай фикрни АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп “Fox News” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
"Тўққиз ой узоқ вақт. Бу вақт ичида бизда Учинчи жаҳон урушини бошлаш учун барча имкониятлар мавжуд, чунки кимдир ўз мажбуриятларини бажармаяпти", дейди Трамп АҚШнинг ҳозирги раҳбарини назарда тутиб.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, дунёда Байден устидан кулишади ва "ҳурмат қилишмайди".
Қайд этиш жоизки, Трамп дунё учинчи жаҳон уруши ёқасида эканини бир неча бор таъкидлаган эди. Хусусан, январь ойида сиёсатчи Байден ўз сиёсати билан дунёни дўзахга айлантириб, АҚШни қон тўкилишига олиб бораётганини айтган эди.
Маълумот учун, АҚШда президентлик сайловлари ноябрь ойида бўлиб ўтади. 2023 йил 25 апрелда Байден энг юқори ҳукумат лавозимига қайта сайланиш учун курашаётганини эълон қилди. Ундан олдин Трамп 2022 йилнинг ноябрь ойида сайловолди курашига киришишини билдирган ва ҳозирда у Республикачилар партиясидан президентликка номзод бўлиш учун курашда фаворит ҳисобланади.
LiveБарчаси