Байденнинг рафиқаси Путинга мурожаат қилди
Олам
−
12 Май 2022
39503АҚШнинг Биринчи хоними Жилл Байден Россия Президенти Владимир Путинга Украинадаги вазият юзасидан мурожаат қилди. У ўз мурожаатини CNN телеканалида эълон қилган.
У Словакия ва Руминиядаги украиналик қочқинлар ва Ужгороддаги кўчирилганлар билан ўтказган мулоқоти таассуротлари билан ўртоқлашган, шунингдек, Украина Президентининг рафиқаси Елена Зеленская билан учрашуви ҳақида гапирган.
“Уруш кетаётган ҳудудни ўзгаришсиз тарк этиб бўлмайди. Ғамни кўз билан кўришнинг ҳожати йўқ, чунки сиз уни қалбингиз билан ҳис қиласиз. Қайғу - бу юзни парда каби қоплайдиган нарса”, дейди АҚШнинг Биринчи хоними ўзи учрашган украиналик оналарни тасвирлаб.
Шундан сўнг у “Жаноб Путин, илтимос, бу бемаъни ва шафқациз урушни тўхтатинг”, дея РФ Президентига мурожаат қилган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Биринчи хоними Жилл Байден оналар куни муносабати билан Украинанинг Ужгород шаҳрига келганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15