Байденнинг МО Президентлари билан учрашуви Россияни жазавага туширдими?

Олам

image

Россия БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси доирасидаги АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари билан учрашувини кузатиб борди, бироқ Москва учун асосийси минтақа давлатлари билан мулоқотни давом эттиришдир. Бу ҳақда Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

"Осиё давлатларининг, албатта, АҚШ билан ўз муносабатлари бор. Шубҳасиз, бундай учрашувларни ўтказиш бу давлатларнинг ҳуқуқидир. Биз, албатта, буларнинг барчасини диққат билан кузатиб борамиз. Биз учун асосийси бу эмас, асосийси – мулоқотимизни давом эттириш”, деган Кремль воизи.

Песков Россия ва “Марказий Осиё бешлиги” ўртасида ўзига хос мулоқот борлигини қайд этган.

“Биласизми, бизнинг ўз интеграция жараёнларимиз бор, биз уларга эътибор қаратамиз”, дейди Песков.

Маълумот учун, C5+1 формати (Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ) 2015 йилда яратилган ва Ташқи ишлар вазирлари ва экспертлар учрашувлари даражасида ўтказилган. Бу галги учрашув биринчи марта Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси доирасида давлат раҳбарлари даражасида бўлиб ўтди. Унда АҚШ Президенти Жо Байден, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров, Тожикистон етакчиси Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди. 

Эслатиб ўтамиз, 19 сентябрь куни Марказий Осиё мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари етакчиларининг “C5+1” форматидаги биринчи саммити бўлиб ўтганди. Унда АҚШ, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон Президентлари қатнашганди. Саммитдан сўнг “Forbes” нашри АҚШ Президенти Жо Байденнинг янги геостратегик ташаббусида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев муҳим роль ўйнашини ёзган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Марказий Осиё Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг