Байденнинг маслаҳатчиси украиналикларга “бир қоп ваъда” берди
Олам
−
21 Март
8315АҚШ Президенти Жо Байденнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан эълон қилинмаган ташриф билан Киевга борди. Бу ҳақда “РБК-Украина” хабар берди.
Жейк Салливан АҚШ Вакиллар палатасида тўхтаб қолган қонун лойиҳаси икки партиявий маъқулланишига ишонч билдирган, аммо бу қачон содир бўлишини очиқламаган.
“Айтганимдек, Вакиллар палатаси Украинага ёрдам пакети бўйича овоз берганда, биз кучли икки партиявий қўллаб-қувватлашга эга бўлишимизга ишончим комил. Шунинг учун, мен бугун Б режаси ҳақида гаплашмаслигимиз керак, деб ўйламайман”, дейди Салливан.
Шунингдек, Байденнинг маслаҳатчиси Украинага ёрдамни тасдиқлаш масаласи жуда узоқ давом этганини тан олган.
“Мен бу аниқ қачон амалга оширилиши ҳақида ҳеч қандай башорат қилмайман, лекин биз буни имкон қадар тезроқ амалга ошириш учун ҳаракат қилмоқдамиз ва Президент Байден бунинг устида ҳар куни ишламоқда. Лекин бугун аниқ прогноз айта олмайман”, дейди у.
Салливаннинг фикрича, Россия Украина билан урушда аллақачон мағлуб бўлган.
“Россия нима қилмоқчи эди? Украинани харитадан ўчириб, украиналик ғоясини тарихдан йўқотмоқчи эди. Бу аллақачон муваффақиятсиз бўлди", дейди Салливан.
Шу билан бирга, у украиналикларни АҚШга ишонишда давом этишга чақирган.
“Урушнинг бошиданоқ биз сизнинг ёнингизда турдик. Биз катта ёрдам бердик ва буни ҳар куни биз учун мавжуд бўлган барча йўллар билан амалга оширишда давом этамиз”, дейди маслаҳатчи.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь