Байденнинг махфий ҳужжатлари йўқолди. Бу сайловга таъсир кўрсатадими?

Олам 2587
image

Fox News телеканали Демократик партиядан АҚШ Президентлигига номзод ва собиқ вице-президент Жо Байденнинг ўғли Хантер Байденнинг махфий ҳужжатлар йўқолгани ҳақида хабар берди.

Телеканал жорий йилнинг 26 октябрь куни Байден оиласига тааллуқли бир қатор ҳужжатларни қўлга киритди. Бошловчи Такер Карлсон ҳужжатларнинг ишончли эканлигига каофлат берди.

Карлсоннинг сўзларига кўра, у ва ҳамкасблари Нью-Йоркда бўлиб турган продюсердан мазкур ҳужжатларни жўнатишни сўраган, аммо жўнатиш жараёнида улар ғойиб бўлган.

“Байденга алоқадор ҳужжатлар Лос-Анжелесга етиб келмаган. 27 октябрь куни эрталаб транспорт компаниясидан бизнинг пакетимиз очилгани ва ичидаги маълумотлар ғойиб бўлганлиги тўғрисида маълумот олдик”, деди тақдимотчи.

"Компания мазкур масала юзасидан текширув ўтказди, аммо ҳозирда ҳужжатлар қандай ғойиб бўлгани тўғрисида аниқ далиллар мавжуд эмас. Аммо бу сайловолди компаниясига таъсир кўрсатиши мумкин", дея хулоса қилди Карлсон.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 82
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×