Байденнинг Конгрессда илк президентлик нутқи қачон бўлади? 

Олам 1263
image
-

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Президент Жо Байденни 28 апрель куни Американинг қонун чиқарувчи икки палатаси олдида нутқ сўзлашга таклиф қилди.  

"Сизга 28 апрель, чоршанба куни бўлиб ўтадиган Конгресснинг қўшма мажлисида нутқ сўзлашингиз, муаммоларни ҳал қилиш ва ушбу тарихий лаҳзаларнинг имкониятларини англаб етиш бўйича ўз фикрларингиз билан ўртоқлашишга таклиф қилиш учун ёзяпман", деган Пелоси Байденга йўллаган мактубида. 

Ушбу ҳужжат матни Спикернинг матбуот хизмати томонидан тарқатилган. 

Кейинчалик Оқ уй вакили Байден Вакиллар палатаси Спикерининг таклифини қабул қилганини тасдиқлаган. 

"Президент давлат раҳбари сифатида ишлаганининг юзинчи куни арафасида, 28 апрель куни Конгресснинг қўшма мажлисида нутқ сўзлаш учун таклифни қабул қилди", дейилган Оқ уй расмий баёнотида. 

Таъкидланишича, 28 апрель куни Байден Президент сифатида Конгрессда илк бор нутқ сўзлайди. 

"The Hill" газетасининг таъкидлашича, одатда АҚШ Президентлари лавозимига киришганидан кейин бир неча ҳафта ичида Конгресс олдида нутқ сўзлаган. Байденнинг нутқи эса пандемия фонида кечиктирилган. 

Маълумот ўрнида, Байденнинг президентлик давридаги илк матбуот анжумани ҳам кечиккан, яъни у президентлигининг 65-кунида журналистларнинг саволларига жавоб берганди. Бу АҚШ тарихида янги давлат раҳбарининг энг кечиккан матбуот анжумани бўлганди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 14
Рейтинг: 3.3
t
×