Байдендан Путингача. Мирзиёевни Мустақиллик куни билан кимлар табриклади?

Жамият

image

Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар, парламентлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро институтлар ва минтақавий ташкилотлар, етакчи корпорация ва компаниялар раҳбарларидан, таниқли сиёсат, жамоат ва дин арбобларидан самимий табриклар келмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевдан тортиб Буюк Британия Қироли Чарльз III гача кўплаб дунё мамлакатлари етакчилари ўзбек халқини байрам билан қутлади.

Табрик йўллаганлар орасида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Россия Президенти Владимир Путин, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, АҚШ Президенти Жо Байден, Туркман халқининг миллий етакчиси ҳамда Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳаммедов, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сардор Бердимуҳаммедов, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Беларусь резиденти Александр Лукашенко, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Франция Президенти Эммануэль Макрон, Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер, Италия Президенти Сержо Маттарелла, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, БАА Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён, Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний, Ҳиндистон Президенти Драупади Мурму ва Бош вазир Нарендра Моди, Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён, Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан, Буюк Британия Қироли Чарльз III ва бошқа давлат раҳбарлари бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Мустақиллик куни Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made