Байден Зеленскийга қўнғироқ қилиб, ҳол-аҳвол сўради

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден бугун, 25 август куни Украина етакчиси Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбат қилди. У Қўшма Штатлар Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер маълум қилди. 

"Биз [музокаралар ҳақида] тез орада баёнот берамиз. Бу ерда [унинг] бир неча сатрларини келтираман.  Президент [Байден] АҚШнинг Украинани Россия тажовузидан ҳимоя қилишда давом этишини, жумладан қурол ва ускуналар учун кеча ажратилган қарийб 3 миллард долларлик ёрдам ҳақида гапирди.  У Украинани Мустақиллик куни билан табриклади ва бутун дунёни эркинлик тамойилларига содиқлиги билан илҳомлантиришда давом этаётган Украина халқи ва унинг қуролли кучларига қойил қолишини билдирди”, дейди Пьер. 

Байден украиналик ҳамкасби билан суҳбати ҳақида Twitter’да ҳам ёзди.  

“Бу қайғули ва қувончли юбилей эканини биламан, лекин Қўшма Штатлар Украина ва унинг халқини ўз суверенитетини ҳимоя қилиш учун курашда қўллаб-қувватлашда давом этишини очиқ айтдим”, деб ёзган Байден. 

Ўз навбатида Зеленский ўзининг Twitter’даги саҳифасида суҳбатни ажойиб деб атади ва Америка раҳбари билан Украинанинг кейинги қадамларини муҳокама қилганини айтди.  

Эслатиб ўтамиз, кеча, 24 август куни Байден Киевга 2,98 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди. Украина бош вазири Денис Шмигал ўша куни Украина давлат бюджетига АҚЧдан 3 миллиард долларлик грант ёрдами тушганини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жо Байден

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг